Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳадбек Ҳайдаров: 1 миллион 160 мингдан ортиқ болалар мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олинди
2019 йил 21 ноябрь Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил тўққиз ойлигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди.
Молия вазирининг ўринбосари харажатларнинг энг катта қисми – таълим соҳасини сақлаш, уни ривожлантириш харажатларига йўналтирилганлигини айтди ва 2019 йилнинг 9 ойида мактабгача таълим соҳасига ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берди:
“Республикамизда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 43 фоизи ёки 1 миллион 160 мингдан ортиқ болалар мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олинди.
Қамровнинг 85 фоизи давлат мактабгача таълим муассасалари, 15 фоизи нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келади.
Давлат бюджетидан давлат хусусий шерикчилиги асосида ўз фаолиятини бошлаган 500 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда 4363 та молиявий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига жорий йилнинг 9 ойида бюджетдан 111 млрд. сўм миқдорида субсидия ва компенсациялар тўлаб берилди.
Бундан ташқари, 447 та мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун жами 1,6 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар режалаштирилган бўлиб, қўшимча даромадлар ҳисобидан яна 61 та мактабгача таълим муассасалари учун 133 млрд. сўм жами республика бюджети маблағлари ҳисобидан 1,8 трлн. сўм ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу маблағларнинг 1,4 трлн. сўми ёки 80 фоизи ўзлаштирилди.
Ҳозиргача жами 52 минг 350 ўринли 392 та мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди ва қолган 116 таси йил охирига қадар фойдаланишга топшириш бўйича барча чоралар кўрилади”, - дея Аҳадбек Ҳайдаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
11:57 / 17.05.2026
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
18:37 / 28.03.2026
Нақдсиз савдо банкларга 100 триллион сўмгача маблағ олиб кириши мумкин — ИМВ
11:42 / 18.03.2026