Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда айрим ўқувчиларни ОТМга имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилади
Республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари бўлган спортчи-ўқувчиларни олий таълим муассасаларига имтиёз асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинади.
Бунда:
ҳар йили спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича ўтказиладиган республика мусобақаларида ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон ва Осиё чемпионатида 1-3-ўринлар) охирги уч йилда ғолиб бўлганлар олий таълим муассасасининг барча йўналишлари бўйича бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонсиз имтиёзли равишда қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фанидан олимпиаданинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари (1 – 3 ўрин), “Болалар олимпия ўйинлари” спорт мусобақасининг жамоавий ўйин турлари (баскетбол, волейбол, гандбол ва бошқалар) бўйича республика босқичида ғолибларини имтиёзли равишда қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига олий таълим муассасасининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига ўқишга киришда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларда ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз бериш назарда тутилади.
Ижро муддати - 2020/2021 ўқув йилига қадар. Масъул ижрочилар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026