Ўзбекистонлик стартапчилар Қозоғистонда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоладилар

Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “Agrowin” ва “N.E.F.” стартап-корхоналари вакиллари USAID дастурининг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратиш лойиҳаси таклифига биноан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган IX Марказий Осиё савдо форумида иштирок этган.
Бу стартап-корхоналар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган стартап лойиҳалар танлови ғолиби бўлган эди.
IX Марказий Осиё савдо форумининг мавзуси “Мева-сабзавот соҳасидаги инновациялар ва инвестицион ёндашувлар“ бўлиб, унда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ва АҚШ Давлат сектори вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Мазкур форум доирасида N.E.F.” стартап-корхонаси Қозоғистон мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институтининг “Сариагаш“ минтақавий филиали билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича шартнома имзолади.
“N.E.F.” (“New ecological feed” – “Янги экологик озуқа”) қорамол, қўй, қуён, парранда, балиқ учун ем маҳсулотлари тайёрлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқаришга жорий этган. Мазкур стартап жамоаси витаминларга бой омихта озуқалар, парранда, чорва ёки бошқа ҳайвон турларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ем маҳсулотлари ва қўшимчалар тайёрлаш, қишки мавсумда чорва учун барра ўт етиштириш билан шуғулланади.
Ҳамкорликнинг мақсади ташкилотларнинг техник салоҳиятини бирлаштириш, тажриба алмашиш ва “N.E.F - Янги экологик озуқа“ ҳамда Қозоғистон мева-сабзавотчилик ИТИнинг “Сариагаш“ минтақавий филиали ўртасида икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришдир. Шартнома, шунингдек, витамин маҳсулотлари, омихта ем ва уларнинг махсус таркибий қўшимчаларини ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Ўз навбатида, “Agrowin” стартап лойиҳаси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, “in vitro” усулида мевали, манзарали, хона кўчатлари ва пайванд тагларини кўпайтириш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жамият | 08:07
-
Трамп Хитой учун тарифларни 125 фоизгача кўтарди
Жаҳон | 08:00
-
Трамп тарифларининг илк куни: инвесторлар доллар ва АҚШ облигацияларидан воз кечди, Хитой тарифларни 84 фоизга оширди
Жаҳон | 07:57
-
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 07:49
Мавзуга оид

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади

18:57 / 16.10.2024
Стартап лойиҳалар экотизимини ривожлантириш ҳақидаги президент қарори имзоланди

14:16 / 24.08.2024