«Бунёдкор» 3-ўринга кўтарилди: Суперлигада 24-турдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат
|00:10 / 25.11.201919 7554 мин
24 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида учта учрашув бўлиб ўтди.
«Сурхон» Термизда Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 63-дақиқада Дарко Станоевич томонидан урилди. У узоқ масофадан жарима зарбасини ижро этиб, тўпни дарвозага жойлаштириб қўйди.
Бу натижадан кейин «Сурхон» очколари сонини 35тага етказди ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса 38 очко билан 4-ўринни эгаллаган.
Амалдаги чемпион «Локомотив» «Андижон» меҳмони бўлди ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. «Темирйўлчилар» сафида Жамшид Искандаров (40), Остон Ўрунов (68) ва Сардор Мирзаев (70) биттадан гол уришди, яна бир гол мезбонлар ҳимоячиси Илдар Маматказин (88) номига автогол сифатида ёзилди.
Бу натижадан кейин «Локомотив» очколари сонини 45тага етказди ва иккинчи ўринни мустаҳкамлади. «Андижон» эса 24 очко тўплаб 11-поғонани банд қилиб турибди.