Ўзбекистонда ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантириш кучайтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳукуматнинг “Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлар Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда департаментлар, ихтисослаштирилган бошқармалар, шунингдек махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси:

Бошқарма бошлиғи - тариф коэффициенти 3,217

Бошқарма бошлиғи ўринбосари - 3,026

Бош муҳандис - 3,026

Бош бухгалтер, режа иқтисодиёт бўлим бошлиғи - 2,855

Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер, бош энергетик - 2,855

Бўлим, хизмат, отряд ва участка бошлиқлари (кадрлар бўлими ва режа-иқтисод бўлимидан ташқари) - 2,685

Кадрлар бўлими бошлиғи - 2,354

Етакчи мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳа олди ҳужжатларни тайёрловчи, механик - 2,354

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, безатувчи рассом, механик, архитектор, юридик маслаҳатчи, флородизайнер, кадрлар бўлими инспекторлари - 2,037

 Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

6-разрядли ишчилар: Участка мастери, бригадир, катта диспетчер - 1,881

5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь,  насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, асфальтбетончи, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, Авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаватор ва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги,  ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери - 1,73