Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия илк бор ўз суперқуролини АҚШга кўрсатди
Россия мудофаа вазирлиги америкалик инспекторларга «Авангард» гипертовушли ракета мажмуасини кўрсатди.
Ушбу мажмуа Москва Вашингтон ўртасида 2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартнома доирасида кўрсатилди.
Вазирликнинг билдиришича, «Авангард» 2019 йил декабрдан жанговар навбатчиликка қўйилади.
Владимир Путин 2018 йил мартда «Авангард»нинг қанотли жанговар блоки товуш тезлигидан 20 баравар тезроқ учишини, унинг юзасидаги ҳарорат 1600-2000 даражани ташкил этишини айтган, шу билан бирга ракета ишончли равишда бошқарилишини қўшимча қилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
08:40 / 13.05.2026
Эроннинг 70 фоиз ракета арсенали сақланиб қолган — NYT
09:51 / 06.05.2026