Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Фото: ЎзА

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Туркманистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Президентлар бугун икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.

«Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг бориши, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган», дейилади ЎзА хабарида.