Ўзбекистон | 11:23 / 30.11.2019
6149
2 дақиқада ўқилади

Меҳнат вазирлиги Россиянинг мигрантлар фаолиятига рухсат берувчи кўп тармоқли марказини белгиланган муддатда ташкил этмаган

Зайниддин Низомхўжаев/Фото: KUN.UZ

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига топширилган 25та вазифанинг 4таси белгиланган муддатда бажарилмаган. Бу ҳақда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев Олий Мажлис Сенатининг бугун, 30 ноябрь куни бўлиб ўтаётган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

 “Бажарилмаган вазифаларнинг биттасига мисол келтирмоқчиман. Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи РФнинг кўп тармоқли марказини Ўзбекистонда ташкил этиш белгиланган эди. Бироқ бу марказ фаолияти шу кунга қадар йўлга қўйилмаган. Ўзингиз ўйланг, агар ушбу марказ ташкил этилганда ноқонуний миграциянинг олдини олиш, қолаверса, фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш каби бир қатор муаммолар ҳал қилинган бўларди. Бу масала бўйича қўмитанинг қарори қабул қилиниб, унинг ижроси назоратга олинди. Ўйлайманки, вазирлик бу масалани йилнинг охиригача ҳал қилиш имкониятига эга”, дея Зайниддин Низомхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 24-ялпи мажлиси тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (FacebookYou Tube) орқали тўғридан-тўғри онлайн режимида кузатиб боришингиз мумкин.

 

Мавзуга оид