Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний муҳожирлар Сербиядан Венгрияга ўтиш учун туннеллар қазишгани аниқланди
Венгрияда полиция ходимлари Сербия чегарасида иккита туннелни аниқлашди. Ноқонуний муҳожирлар ушбу туннеллардан Сербиядан Венгрияга ўтиш учун фойдаланишган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, туннеллардан бирининг узунлиги 34 метрни, иккинчиси 22 метрни ташкил қилади.
Полиция маълумотларига кўра, иккала объект ҳам қўлости воситалари ёрдамида қазилган. Айни вақтда туннеллар махсус техника ёрдамида кўмиб ташланган.
Шунингдек, туннеллардан фойдаланмоқчи бўлган 44 киши қўлга олинган.
Венгрия 2015 йилда Европадаги миграция инқирозининг авж палласида Европа Иттифоқининг ўз ҳудудига Яқин Шарқ ва Африкадан мигрантларни қўйишни тўхтатган биринчи давлати бўлган. Бу эса Европа Иттифоқи давлатларига ноқонуний миграциянинг назоратсиз оқимлари тўхташига ёрдам берган.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
18:06 / 27.05.2026