Фото: Қуюқ туман туфайли Ўзбекистон чемпионатининг икки ўйини қолдирилди
«Қўқон-1912», «Навбаҳор», «Андижон» ва «Қизилқум» жамоалари қуюқ туман туфайли ўз ўйинларини якунлай олишмади. Ўйинлар бугун давом эттирилади.
Ўзбекистон Суперлигасида икки ўйин туман туфайли кейинроққа қолдирилди.
Чемпионатнинг якуний 26-тури доирасида Қўқонда кечаётган «Қўқон-1912» — «Навбаҳор» ўйини 36-дақиқада тўхтатилган. Бу вақтда ўйинда ҳисоб 1:1 кўринишида эди.
Эндиликда жамоалар ўйинни бугун, 1 декабрь куни давом эттиришади. Жамоалар соат 12:00да ўйинни 36-дақиқадан бошлашади.
Худди шундай ҳолат Андижонда ҳам кузатилган — «Андижон» ва «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 52-дақиқасида (бу вақтда ҳали ҳисоб очилмаганди) ПФЛ комиссари ўйинни тўхтатишга қарор қилган. Бу ерда ҳам қуюқ туман туфайли майдондаги футболчилар рақиб дарвозасини кўра олмай қолишган. Бу ўйин ҳам бугун соат 12:00да давом эттирилади.
Хабарларга кўра, Қўқондаги ўйинда майдонда бир неча тўпда ўйналган, ўйинда аслида нечта гол урилгани номаълум.
Қўқон-1912 - Навбаҳор (1:1) ўйини ҳақида қисқача
— Yoshulli (@yoshulli_) November 30, 2019
Айтишларича ўйинда бир неча голлар бўлганмуш, лекин неччию-неччи экани номаълум. Ҳар иккала жамоа ҳужумчилари "ҳет-трик қилдим" деб юрибмуш. Майдонда бир неча тўпларда ўйналибди. Ҳакам эса умуман йўқолиб қолган pic.twitter.com/Z5GXKc1qqT
26-турнинг бошқа ўйинлари натижаларига кўра муддатидан аввал чемпион бўлиб улгурган «Пахтакор» 69 очко тўплаган. Кейинги ўринларда «Локомотив» (49), «Бунёдкор» (43) ва «Сўғдиёна» (40) жойлашган.
Энг сўнгги - 14-ўринни эгаллаган «Динамо» (21) қуйи лигага тушиб кетди. Самарқандликлар билан бир хилда очко тўплаган, лекин тўплар нисбати яхшироқ бўлган «Бухоро» ўтиш ўйинларида иштирок этади.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
09:47 / 28.10.2024
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
21:55 / 19.10.2024
Суперлига ўйини ярим соатга тўхтаб қолди. ПФЛ ўйин комиссарининг ИИБ бўлинмасига олиб кетилиши бўйича баёнот берди
23:02 / 13.09.2024