Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурод Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади
«Бунёдкор» дарвозабони Мурод Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда «Қалдирғочлар» матбуот хизмати хабар берган.
«Сўғдиёна» билан ўйиндан сўнг футболчи фаолиятини якунлаганини маълум қилган.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, келаси йил Мурод Зуҳуров учун хайрлашув учрашуви ўтказилади.
36 ёшли Зуҳуров футболчилик фаолиятини 2003 йил «Дўстлик» жамоасида бошлаган. Кейинчалик «Металлург» (2004-2006), «Навбаҳор» (2007), «Бунёдкор» (2008-2010, 2013-2019) ва «Насаф» (2010-2012) каби жамоаларда ўйнаган. У 2013 йилдан буён «Бунёдкор» клубида сардори эди.
Зуҳуров 4 марта Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ҳам майдонга тушган.
Мавзуга оид
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:36 / 07.05.2026
“Ҳамма бўйнигача қарз” – “Бунёдкор”да юзлаб ишчилар офсайдга тушиб қолди
12:23 / 24.04.2026
«Бунёдкор» ва Ривалдо можароси. Қарзни ким тўлайди?
17:07 / 20.04.2026