Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар иши бўйича қўшимча маълумот берилди
Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган.
ТИВ хабарига кўра, айни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатида вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (АҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб тургани айтилади.
2 декабрь куни Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.
Қайд этилишича, элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Анник Гуле барча канадаликлар номидан авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари томонидан Ўзбекистон элчихонаси саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун элчихонада тезкор телефон рақами очилган: +1 (202) 887-5300 (ички рақам 1), +1 (202) 251-8298 (мобил), шунингдек [email protected] электрон почта манзили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 ноябрь куни кечқурун Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон парвоз қилган самолёт Кингстон яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулади. Ҳодиса оқибатида етти нафар ўзбекистонлик, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлди.
Шундан сўнг, ТИВ Канададаги фожиада ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026