КХДР АҚШга «Рождество совғаси» тайёрлаётганини маълум қилди
Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон Пхеньяндан "Рождество совғаси" олиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
КХДР ташқи ишлар вазири Ри Тхэ Сон ана шундай баёнот билан чиқди. У АҚШни денуклеаризация бўйича музокараларни чўзишда ва америкалик сиёсатчиларни бу музокаралардан ўз мақсадларида фойдаланишда айблади.
"АҚШ реклама қилган мулоқот аслида КХДРни бу мулоқотга олиб кириш ва ундан сайлов кампанияси давомида ўз сиёсий мақсадларида фойдаланиш учун қилинган аҳмоқона ҳийладан бошқа нарса эмас", - деди Ри Тхэ Сон.
"Рождествога қандай совға олиш Қўшма Штатларнинг ўзига боғлиқ", - деб қўшиб қўйди дипломат.
Ри Тхэ Соннинг баёнотидан бир неча соат кейин АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Стивен Биган Вашингтон ядровий қуролсизланиш бўйича Пхеньян билан музокаралардан воз кечмаслигини маълум қилди.