Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайдаги боғча мудири ишдан бўшатилди. Муассасада озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилингани аниқланганди
Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасасида 180,4 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ушбу таълим муассасасида ўтказилган текширув натижалари маълум қилинди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, муассаса омборидаги маҳсулотлар саноқдан ўтказилганда, 33 хил турдаги 21,6 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари камомади борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 2018-2019 йиллар давомида 4,1 тонна гўшт (134,7 млн сўмлик) ҳамда 7,9 минг литр сут маҳсулотлари (24 млн сўмлик) ташкилот тарбияланувчиларга берилмасдан ўзлаштириб юборилган.
19 ноябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.
Жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов натижаси хақида қўшимча хабар берилади.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти МТБ бошлиғининг 27 ноябрдаги буйруғига асосан Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси З.С. эгаллаб турган лавозимдан озод этилган.
Мавзуга оид
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
15:46 / 06.03.2026
Қибрайда тақиқланган дори воситалари савдосига чек қўйилди
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
07:50 / 30.10.2025