Наманганда Президент мактаби очилди
6 декабрь куни Наманган шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида бугун наманганликлар учун том маънода буюк сана эканлигини таъкидлаб ўтди.
- Вилоятимиз миқёсида саккиз мингга яқин ўқувчи ёшлар Президент мактаби ўқувчиси бўлиш мақсадида имтиҳонлардан ўтган бўлсалар, улардан энг салоҳиятли, энг билимли, энг муносиб 144 нафари бугун шундай фахрли ном эгаси сифатида қаршимизда турибдилар. Бу сиз-у бизга қанчалик ифтихор бахш этаётган бўлса, шунчалик масъулият ҳиссини ҳам юклайди. Сиз бугундан эътиборан энг кучлилар ичида кучли, бахтлилар ичида бахтли бўлиб, шундай имкониятлар масканида таҳсил олишга киришмоқдасиз. Бу йўлда сизга буюк ғалабалар, катта марралар тилаб қоламан. Мамлакатимиз равнақини юксалтирадиган, вилоятимиз ифтихор этадиган, она халқимиз ишонадиган фарзандлар бўлишингизга ишонч билдираман, - деди вилоят раҳбари ўз сўзида.
Шундан сўнг сўз олган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаевлар Президент ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва билимли ёшлари учун бунёд этилган мактаб, том маънода юксак имкониятлар мактаби бўлиб қолишини таъкидладилар.
Шундан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти билан танишиб, ўқув жараёнларини кузатдилар.
Президент мактабида ўқув жараёни тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган бўлиб, Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Президент мактабларида “STEAM” фанлар – табиий фанлар, технология, техник ижодиёт, санъат, математика чуқурлаштириб ўргатилади. Ўн нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга дарс берадилар.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024