Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси ўзгарди
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш инсон ҳуқуқлари бўйича ўзининг янги ёрдамчисини тайинлади. Ушбу лавозимни британиялик Эндрю Гилмор ўрнига латвиялик Илзе Брандс-Кехрис эгаллади. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"Бугун БМТ бош котиби Антониу Гутерреш латвиялик Илзе Брандс-Кехрисни инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиб ёрдамчиси ва Нью-Йоркдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлади. У Буюк британиялик Эндрю Гилмор ўрнига тайинланди", - деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби ва инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Гилмор ташкилотдаги кўп йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирган.
Дюжаррикнинг маълум қилишича, Брандс-Кехрис 2017 йилдан буён БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси мустақил эксперт-аъзоси ҳисобланади.