Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда барча иш берувчилар учун мажбурий бўлган янги талаб пайдо бўлди
Фото: Depositphotos
Ҳукумат қарори билан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (“ЯММТ” ИДАК)дан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.
“ЯММТ” ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.
Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш “ЯММТ” ИДАКга меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, “ЯММТ” ИДАКдаги электрон меҳнат дафтарчасига кириш:
мустақил равишда, жисмоний шахснинг ЭРИдан ёки телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш кодидан фойдаланиб – ходим томонидан;
ходим билан тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг – иш берувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
“ЯММТ” ИДАК президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025