Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятларнинг қайд этилиши уч йилда 2 баробарга камайди - ИИВ вакили
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилиняпти.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов сўзларига кўра, республикада жиноятларнинг қайд этилиши уч йил давомида 2 баробарга камайди.
“Ўзбекистонда жиноятларнинг қайд этилиши уч йил давомида 2 баробарга камайди”, - деди у.
Ғиёсовнинг айтишича, “йўл ва пост патруль хизматлари кўчада юрганда фуқароларимиз уларга ҳавас қилиши, дўстлашиб кетиши керак”.
Қайд этилишича, дунё тажрибасида ҳам агар ҳуқуқ тартибот органлари фуқаронинг шахсини аниқлай олмаса, ўша фуқарони олиб кетиш тартиби бор.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигининг ОАВ ва телевидениеда кўриниши бир йил давомида 65 фоизга ошган.
Мавзуга оид
17:29
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
14:18 / 08.07.2026
Тошкентда йирик кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026