Пулнинг қадри қолмади, қанчалик кўп даромад топсак ҳам, рўзғорга етмаяпти, дейдиганлар оз эмас орамизда. Чиндан ҳам сўнгги йилларда товар ва хизмат нархлари кескин ошиб кетди. Натижада пул қадрсизланди. Бунинг жуда кўп омиллари бор.

Оддий мисол: нон нархи эркинлаштирилди. Ўз-ўзидан нарх ҳам юқорилашди. Яна бир неча омиллар пул қадрсизланишига олиб келди. Ушбу ҳолат иқтисодиётда «инфляция» тушунчаси билан изоҳланади ва унинг даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳолининг харид қобилияти шунча пасаяди. Аслида, инфляция энг ривожланган давлатлар иқтисодиётида бор, агар у нормал (4 фоиз) ҳолатда бўлса, хавф туғдирмайди. Аммо Ўзбекистон шароитида ўртача 13-14 фоиз бўлган инфляция йирик муаммо ҳисобланади. Умуман олганда, инфляция даражасини пасайтириш имкони борми? Унга қандай омиллар таъсир кўрсатади?

«Инфляциянинг ошиши аҳолига солиқ юкини оширади»

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси вақтида инфляция даражаси, унинг юқорилигига сабаб бўлган омиллар бўйича қуйидаги маълумотни тақдим этганди.

«Иқтисодий соҳада таркибий ислоҳотлар амалга оширилаётган ҳолатда жорий йилда инфляция даражаси нисбатан баланд бўлиши ва у 15,5 фоизни ташкил этилиши кутиляпти. Инфляцияни кейинги йилда 12,5-13 фоизгача пасайтириш, 2022 йил якуни билан эса 9-9,5 фоизгача пасайтириш лозим бўлади. Бунинг учун монетар ва фискал соҳада мувофиқлаштирилган ҳолда қилинадиган чоралар, рақобатбардош истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг аниқ йўналишлари амалга оширилади. Умумий фискал тақчилликни 2022 йилгача ЯИМга нисбатан 1,5 фоизгача камайтириш мақсад қилинмоқда.

Яқинда Халқаро валюта жамғармасининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича иқтисодий прогнозлари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги инфляция МДҲдаги энг юқори кўрсаткич, деб қайд этилди. Бунга бир неча омил сабаб бўлган. Биринчидан, инвестицияларга бўлган эҳтиёж