Хорватияда 22 декабрда ўтган президент сайловларида мутлақ ғолиб аниқланмади. Шу сабабли 5 январда сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтади.
Мамлакат давлат сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2-турга 29,57 фоиз овоз билан Зоран Миланович ва 26,65 фоиз овоз билан амалдаги президент Колинда Грабар-Китарович ўтди.
Ҳаммаси бўлиб сайловларда 11 номзод иштирок этган.
Хорватия президенти асосан вакиллик вазифаларини бажаради ва мамлакатнинг ички ҳамда ташқи сиёсати бўйича қарорлар қабул қила олмайди.

















