Таълим ташкилотлари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасидан иборат ахборот тизими жорий этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасида айтилишича:
2018-2021 йиллар учун ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумда Олий таълим соҳасида малакани тан олиш бўйича Осиё – Тинч океани минтақавий конвенциясининг (Токио конвенцияси) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилиниши юзасидан устувор мақсад белгиланган;
Токио конвенцияси чет давлатларда педагог ходимлар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг чегаралараро мобиллиги масаласини сиёсий ва амалий жиҳатдан уйғунлаштириш имкониятларини яратишга қаратилган ҳужжат бўлиб, унга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан бири аъзоликка даъвогар давлатда Миллий ахборот маркази (National information center) ташкил этилиши ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг таълим ташкилотлари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи қуйидагилардан иборат “Узлуксиз таълим” ахборот тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:
а) Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим соҳаси фаолиятини мақбуллаштирган ҳолда автоматлаштиришни назарда тутадиган – “Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими”;
б) Халқ таълими вазирлиги ҳамда тизимида тегишли таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳаси фаолиятини мақбуллаштирган ҳолда автоматлаштиришни назарда тутадиган – “Умумий ўрта таълимни бошқариш ахборот тизими” ва “Мактабдан ташқари таълимни бошқариш ахборот тизими”;
в) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан:
ўрта махсус таълим соҳаси фаолиятини мақбуллаштирган ҳолда автоматлаштиришни назарда тутадиган – “Ўрта махсус таълимни бошқариш ахборот тизими”;
тизимида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар фаолиятини мақбуллаштирган ҳолда автоматлаштиришни назарда тутадиган – “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимни бошқариш ахборот тизими”;















