Қозоғистондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — ТИВ
2019 йилнинг 27 декабрь куни Олмаота шаҳри аэропортида содир бўлган авиаҳалокатда ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Ўзбекистон бош консулхонаси дастлабки маълумотларига кўра, Z92100 рейси билан Олмаота – Нур Султон йўналиши бўйича парвоз қилган самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Вазият бош консулхона назоратида экани айтилади.
Бундан олдин, Олмаотадан Нур Султонга парвоз қилган самолёт ҳалокатга учрагани хабар берилганди. Bek Air авиакомпаниясининг самолёти бортида 100 киши бўлган.
Ҳодиса рўй берган жойда - Олмаота аэропортига яқин ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган.
Қозоғистон бош вазирининг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.
Мавзуга оид
15:29
Вилнюс аэропорти яқинида юк ташувчи Boeing қулаб тушди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024