Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспортидан даромад 7 млрд доллардан ортади
2025 йилгача тўқимачилик маҳсулоти экспортидан тушадиган даромадни 7,1 млрд АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган.
Бу хусусида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раис ўринбосари Бахтиёр Муҳаммадсаидов соҳа истиқболларига бағишланган матбуот анжуманида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
“2019 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспортидан тушадиган даромад 1,9 млрд АҚШ долларини ташкил этадиган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткични 7,1 млрд АҚШ долларига етказишни режалаштирганмиз. Тўқимачилик ва тайёр кийим маҳсулотлари экспортини Евроиттифоқ бозорида 7 фоиз, МДҲ давлатларида 44 фоиз, Марказий Осиёда 6 фоиз, Шарқий Осиёда 27 фоиз, Яқин Шарқ ва Африкада 8 фоиз, Жануби-шарқий Осиёда 6 фоиз ва бошқа давлатларда 2 фоизга етказиш кўзланган”, ─ дейди Бахтиёр Муҳаммадсаидов.
Раис ўринбосарининг таъкидлашича, тўқимачилик маҳсулотларининг 60 фоизи экспортга, 40 фоизи ички бозорга йўналтирилган. Тўқимачилик маҳсулотлари ҳозирда республика ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини ташкил этади. 2026 йилга қадар экспортга йўналтирилган тўқимачилик маҳсулотларининг 54 фоизини тайёр кийим товарлари ташкил этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026