Bloomberg 2019 йилда дунёнинг энг бой инсонлари бойлиги қанчага кўпайганини маълум қилди
2019 йилда дунёдаги энг бой 500 нафар инсоннинг бойлиги 25 фоизга кўпайган. Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотига кўра, улар 1,2 трлн долларга ишлашган ва умумий бойликлари 5,9 трлн долларга етган.
Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно бойлиги ўсиши бўйича етакчи бўлди. Унинг бойлиги бир йил ичида 36,5 млрд долларга ошган. У Bloomberg миллиардерлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди.
Агентлик рейтингидан жой олган 172 нафар америкалик миллиардернинг умумий бойлиги 500 млрд долларга ошган. Масалан, Facebook раҳбари Марк Цукерберг 27,3 млрд, Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс 22,7 млрд долларга бойиган.
Қайд этилишича, рейтингдан Хитойнинг 54 нафар вакили жой олган. Маиший техника ишлаб чиқарувчи Midea Group компанияси асосчиси Хэ Сянцзяннинг бойлиги 79 фоизга ўсиб 23,3 млрд долларга етган.
Рейтингдаги 52 нафар бойлар учун 2019 йил йўқотишлар билан якунланмоқда. Улар орасида Amazon асосчиси Жефф Безос ҳам бўлиб, у турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг қарийб 9 млрд доллар йўқотди.
News Corp хўжайини Руперт Мердокнинг бойлиги 10 млрд долларга камайди. У 21st Century Fox холдингидаги Walt Disney компанияси активларининг бир қисми сотувидан тушган даромадни олти нафар фарзандига тақсимлаб берди.
Interactive Brokers брокерлик компанияси асосчиси Томас Петерфи 2,1 млрд доллар йўқотди. Шунингдек, Адам Ньюмак ҳам омадсизлар рўйхатидан жой олди — унинг WeWork компанияси қиймати 47 млрд доллардан 8 млрд долларга тушиб кетди.
Мавзуга оид
20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
15:16 / 17.05.2024
“Катта компанияларга киришнинг яхши йўли – ўша ерда амалиёт ўташ” — Bloomberg ва Аmazon'дан таклиф олган талаба
08:43 / 03.01.2024