Ўзбекистон | 01:48 / 30.12.2019
40652
2 дақиқада ўқилади

Довон йўлидаги ҳодисада ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фото: Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси

2019 йил 28 декабрда соат 17:10 ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223-км.да ҳайдовчи - Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Д.О. “Исузу” русумли юк автомобилини бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи - Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобил билан тўқнашиб кетган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Исузу” ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса “Исузу” ҳайдовчисининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги оқибатида содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчилардан тоғли довон йўлида ҳаракатланаётганда ўта ҳушёр ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъиян амал қилишни сўраб қолган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид