Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Бугун Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво сақланиб туради, республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёмғир ёғади.
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, бу Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқимлари чиқиши давом этаётгани билан боғлиқдир. Кундузги ҳарорат иқлимий меъёрга яқин бўлиб 5-8 даража илиқни, жанубда 10-12 даража илиқни ташкил қилади.
4-5 январ кунлари мамлакатда об-ҳаво ўзгармайди. Аввалгидек вақти-вақти билан очилиб, булутли ҳаво устунлик қилади, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 4 январда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг шимолий ҳудудларида фақат 4 январда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. 5 январда ушбу жойларда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиққача пасаяди.