Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлар устав капиталидаги давлат улуши қисқартирилади - Президент қарори лойиҳаси
Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари)ни қисқартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдолар орқали сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати тасдиқланади.
Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси (А.Арипов) (Давлат тендер комиссияси) сотиладиган бозор ва савдо комплексларидаги давлатга тегишли акциялар (улушлар)ни баҳолаш ва савдога қўйиш графикларини тасдиқлайди.
Шундай тартиб белгиланадики, унга кўра:
бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади;
ердан фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобига бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улушини шакллантириш амалиёти бекор қилинади;
бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушлари, акциядорлик жамиятларида битта акция – битта лот, масъулияти чекланган жамиятларда 0,1 фоиз – битта лот асосида очиқ савдоларга чиқарилади;
бозор ва савдо комплекслари 2020 йил 1 июлидан бошлаб Солиқ кодексида назарда тутилган умумбелгиланган солиқларни тўловчи сифатида эътироф этилади.
Истисно тариқасида:
бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари) сотишдан тушган маблағнинг 73 фоизи тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, қолган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади;
салоҳиятли инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг таклифлари асосида Давлат тендер комиссиясига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари)ни тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.
Белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш учун таклиф қилинадиган бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари акциялари (улушлари) рўйхати:

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
09:58 / 23.05.2026
Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда
18:36 / 16.05.2026
“Кадишева”да шов-шув: бозор бузиляптими?
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:01 / 09.04.2026