Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадина Мухторова: «Акаси ўғлимга ота, келинойиси она»
Бугун, 4 январь куни Юнусобод тумани 7-сонли ички ишлар бўлимида катта шов-шув келтириб чиқарган “болакай калтакланиши” билан боғлиқ иш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги ва прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Брифингда Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов томонидан маълум қилинишича, бола чиндан калтаклангани ва енгил тан жароҳати олгани экспертиза томонидан тасдиқланган.

2020 йил 4 январь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш)га асосан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шу боис ҳолатга оид барча маълумотлар очиқланмайди, тергов сири ҳисобланади.
“Жабрланувчининг ўзи шикоят қилмаган бўлса-да, прокурор жиноят иши қўзғатиш ваколатига эга. Биз суд-тиббий экспертиза хулосасини олдик ва бугун Юнусобод туман прокуратураси жиноят иши очди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — деди Ҳ. Мирсоатов.
Брифингда боланинг онаси, актриса Мадина Мухторова ҳам иштирок этди ва саволларга қисман жавоб берди. Унинг маълум қилишича, боланинг акаси ва келинойиси билан муносабатлари жуда яхши. “Акаси ўғлимга ота, келинойиси она” – деди актриса. Оиласи ҳақида турли хил маълумотлар тарқатаётган қариндошлари ҳақида тўхталаркан “улар менинг қанақа қариндошим эканлигини номаълум, ҳаммаси нотўғри маълумот тарқатишяпти”, деди.
Тадбирда боланинг мактаби директори ва синф раҳбари ҳам қатнашдилар. Уларнинг маълум қилишича, бола жуда намунали ўқувчи бўлган.
Брифингни олиб борган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Зафар Алимов прокуратура жиноят иши қўзғатганлиги, тергов жараёни якунига кўра яна қўшимча маълумот берилишини, ахборот тарқатишда бола вояга етмаганини ҳисобга олиш зарурлигини билдирди.
Мадина Мухторованинг ўғли билан боғлиқ вазият Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинди
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025