Отабек Нуритдиновнинг адвокати суд қарорига муносабат билдирди

Фото: KUN.UZ
2019 йил 4 январь куни Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг очиқ суд мажлисида фуқаро Абдуфатто Нуритдинов (блогер Отабек Нуритдинов)га нисбатан чиқарилган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.
Суд А. Нуритдиновнинг кассация тартибида берилган шикоятини рад қилиб, қаноатлантирилмасдан қолдириш ва Андижон вилоят маъмурий суди томонидан 2019 йил 30 декабрдаги унга нисбатан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилган.
Kun.uz мухбири Абдуфатто Нуритдиновнинг адвокати Умидбек Давлатовдан ҳолат юзасидан изоҳ беришни сўради.
«Судьядан маъмурий ишни бутунлай..., биринчи босқич судининг чиқарган маъмурий қарорини бекор қилиб, ишни ҳаракатдан тугатиб, А.Нуритдиновга нисбатан ариза ёзганларга нисбатан қонуний чора, яъни туҳмат билан ариза ёзганлиги учун қонуний чора кўришни талаб қилдим. Буни асослаб ҳам бердим, мана шунча гувоҳлар, инобатга олмади.
Бу ерда процессуал қоидабузарликлар жуда кўп бўлди. Биринчидан, суд мажлиси очиқ деб эълон қилинди, очиқ деб эълон қилиниши билан судья ўзининг кимлигини, суд таркибини таништирмасдан туриб видеокамерани киритиш бўйича илтимосноманинг муҳокамасига ўтиб кетди. Ундан сўнг менинг ўзим «исм-фамилиянгизни ёзиб қўяй», дегандан кейингина ўзининг шахси тўғрисида маълумот берди. Процессуал қоидабузарликлар жуда кўп, бу қонун бўйича қабул қилинган суд қарорининг бекор бўлишига юз фоизлик асос бўлади.
Кейинги ҳаракатлар - суднинг қарорини олганимиздан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига назорат тартибида шикоят билдириш. Суд ажримини қўлимизга олишимиз билан ҳаракатни бошлаймиз», - деди Абдуфатто Нуритдиновнинг адвокати.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 декабрь куни туҳмат, ҳақорат ва майда безориликда айбланган А.Нуритдиновга нисбатан Андижон вилояти маъмурий судининг қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 40-моддаси билан БҲМнинг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, 41-моддаси билан БҲМнинг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий жазо белгиланди.
Мавзуга оид

11:58
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025