Бугун истаган озиқ-овқат маҳсулотлари дўконига киринг, унинг пештахтасидан асосан маҳаллий ишлаб чиқаришга тегишли истеъмол товарлари ўрин олганига гувоҳ бўласиз. Бозорларимизни ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилган ноз-неъматлар эгаллаган. Бу мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар самарасидир.
Юртимизда 11 минг 800 дан ортиқ мева-сабзавот, гўшт ва сутни қайта ишловчи, қандолат, алкоголсиз ичимликлар ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги озиқ-овқат саноатига ихтисослашган корхоналар фаолият олиб бораётган бўлса, уларнинг 400 дан зиёди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибига киради.

Компания таркибидаги мазкур корхоналар юртимизда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишларига муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, 2019 йилда ушбу корхоналар томонидан 150 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот консервалари, 49 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари, 13 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 8 минг тоннадан зиёд колбаса маҳсулотлари, 400 минг тоннага яқин шакар, 5 минг 204 тонна ўсимлик ёғи, 26 минг тонна маргарин, 650 миллион литрдан зиёд алкоголсиз ичимликлар, 139 миллион литр минерал сув, 174 миллион литр пиво, 10 миллиард донадан зиёд тамаки ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” мамлакатимиз озиқ-овқат соҳасига инвестицияларни жалб қилиш борасида салмоқли натижаларга эришмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил ҳудудларга ташрифлари доирасида Давлат инвестиция дастурига қўшимча равишда озиқ-овқат саноати йўналишида компания томонидан тақдимоти қилинган умумий қиймати 17,6 триллион сўмлик жами қуввати 4,8 миллион тонна бўлган 1 минг 207 та янги лойиҳа устида амалий ишлар олиб борилди. Натижада ўтган йилда жами қуввати 718,5 минг тонна бўлган 406 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

Шунингдек, 2019 йилда Давлат инвестиция дастурига киритилган 16 та ва қўшимча 139 та лойиҳа устида амалий ишлар олиб борилиб, жами 260 миллион доллар, жумладан 132 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
Аҳоли турмуши фаровонлиги, мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳамда жаҳон бозорида рақобат муҳити шиддатли авж олаётган шароитда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали харидорини топиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу борада давлатимиз раҳбари, ҳукуматнинг тегишли қарор ва фармонлари, хусусан маҳаллийлаштириш дастурлари асосида

















