23−25 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +3…+8, кундуз кунлари +15…+20 даража, шимолий ҳудудларда эса кечалари −2…+3, кундуз кунлари +12…+17 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+7 даража атрофида, кундуз кунлари 23 октябрда +19…+21, 24−25 октябрда +17…+19 даража бўлади.