Эртага, 5 январь куни 25та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.  

Унда қуйидаги партиялардан номзодлар иштирок этади:

  • Ўзбекистон Либерал-демократик партияси - 15 нафар;
  • Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси - 11 нафар;
  • Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси - 10 нафар;
  • Ўзбекистон Халқ демократик партияси - 9 нафар;
  • Ўзбекистон Экологик партияси - 5 нафар.

Такрорий овоз беришда 50 фоиз овоз олиш шарт бўлмайди, ким кўп овоз олса етарли. Овоз берган сайловчилар сони ҳам муҳим эмас, атиги 1 киши келиб овоз берса ҳам, такрорий сайлов натижаси ҳисобга олинади.

Такрорий овоз бериш бўладиган 25та сайлов округлари рўйхати:

8-Оқманғит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дўстлик
35-Ғаллаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сўғдиёна
67-Паст Дарғом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бўка
102-Яйпан
104-Учкўприк
106-Бағдод
117-Урганч
133-Шаҳрисабз
134-Яккабоғ
135-Ғузор
148-Кўкча
150-Шайхонтоҳур

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.