Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тахтиқорача довони қайта очилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довони қайта очилди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси хабар берди.
«М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2020 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30да М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт ҳаракати йўлга қўйилди», дейилади Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ «Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имконияти кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026