Спорт | 02:51 / 07.01.2020
7488
1 дақиқада ўқилади

А Серия. «Интер» Неаполда ғалаба қозонди, Лукакудан дубль

Фото: Getty Images

Италия А Сериясининг 18-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Наполи» ўз уйида пешқадам «Интер»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Меҳмонлар сафида урилган голларга Лукаку (2та) ва Мартинес муаллифлик қилишган бўлса, ягона жавоб тўпини Милик киритди.

Ғалабадан сўнг Антонио Конте шогирдлари очколарини 45тага етказиб, пешқадамликни давом эттиришмоқда. «Наполи» эса 24 очко билан 8-ўринга жойлашган.

А Серия, 18-тур

Наполи – Интер 1:3
6 январь, «Сан-Паоло»
Голлар: Милик (39) – Лукаку (14, 33), Мартинес (62).
Наполи: Мерет, Ҳюсай (Лосано, 81), Ди Лоренцо, Руй, Манолас, Фабиан Руис (Льоренте, 84), Зелиньски, Кальехон, Аллан, Инсинье, Милик. 
Интер: Ҳанданович, Бастони, Шкриньяр, де Врей, Бираги, Гальярдини (Барелла, 56), Весино (Сенси, 73), Кандрева, Брозович, Мартинес, Лукаку (Валеро, 88).
Огоҳлантиришлар: Кандрева (29), Барелла (61), Эспозито (73), Сенси (82), Шкриньяр (84).

Мавзуга оид