Жаҳон | 15:12 / 07.01.2020
13877
1 дақиқада ўқилади

Германия Ироқдаги аскарларини Кувайт ва Иорданияга кўчиради

Фото: DPA

Германия эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан кейин Ироқдаги вазият кескинлашгани боис бу мамлакатдаги ҳарбийларининг бир қисмини Кувайт ва Иорданияга кўчиради. Бу ҳақда Германия ички ишлар ва мудофаа вазирлининг бундестагга йўллаган мактубига асосланиб DPA агентлиги хабар берди.

Ушбу чора биринчи навбатда Бағдод ва Тожи шаҳарларидаги ҳарбий хизматчиларга тааллуқли. Вазирлар мактубда Ироқ ҳукумати билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттириш учун мулоқотда бўлиб туришларини таъкидлашган.

"Биз Ироқ ҳукуматининг ҳар қандай суверен қарорини ҳурмат қиламиз. У ерда жойлашган аскарларимиз тез орада Иордания ва Кувайтга кўчирилади. Ироқ аскарларини шуғуллантириш қайтадан бошланганидан улар қайтишлари мумкин", - дейилади мактубда.

Агентликнинг маълумот беришича, Ироқда жами 120 нафар германиялик ҳарбий жойлашган.

Аввалроқ Ироқ парламенти мамлакатдан хориж қўшинлари олиб чиқиб кетилиши бўйича қарор қабул қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид