Жаҳон | 10:44 / 08.01.2020
20694
1 дақиқада ўқилади

Австралияда минглаб туяларни ёнғинлар вақтида кўп сув ичаётгани сабабли ўлдиришга қарор қилинди

Фото: AFP/Getty Images

Австралия ҳукумати ўрмон ёнғинлари вақтида кўп миқдорда сув ичаётган минглаб туяларни ўлдиришга қарор қилди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, Австралияда ҳукм сураётган қурғоқчил ва иссиқ ҳаво сабабли туялар одатдагидан кўпроқ сув ичишга эҳтиёж сезмоқда. Бу эса уларнинг сув ичиш илинжида хавфли вазиятларни юзага келтириши, одамлар уйларига бостириб кириши, кондиционерларни улардан сув ичиш учун синдиришига олиб келмоқда. 

Таъкидланишича, туяларни йўқ қилиш амалиёти 8 январда мамлакатнинг шимолида ўтказилади. 5 кун ичида 10 мингга яқин туяни йўқ қилиш режалаштирилган. Йўқ қилинган туялар кўмилади ёки ёқиб юборилади. 

Австралиядаги катта кўламли ўрмон ёнғинлари октябрдан бери тинмаяпти. Охирги маълумотларга кўра, ёнғин ярим миллиарддан кўпроқ жонзотнинг нобуд, 25 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган. Ҳозирда Австралиядаги ёнғинлар тутуни 16 минг километр узоқликда жойлашган Жанубий Америкагача етиб борди. 

Руслан Рамазанов
Тайёрлаган Руслан Рамазанов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид