Жамият | 12:28 / 08.01.2020
16123
1 дақиқада ўқилади

Измирдаги мебел дўконидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Фото: Getty Images

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 1 январь куни Измир шаҳридаги мебель дўконларидан бирида у ерда ишловчи Ўзбекистон фуқароси А.А.нинг жасади топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

ТИВ хабарига кўра, бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда А.А.нинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам беришга тайёр.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ва Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид