Ўзбекистон | 16:10 / 08.01.2020
29073
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Украина ва Эрон президентларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади. 

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Бугун, 8 январь тонгида Эронда «Украина халқаро авиалиниялари» (МАУ)нинг Теҳрондан Киевга парвоз қилган йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт бортида 176 киши бўлган, йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким омон қолмаган. Қурбонларнинг 82 нафари эронлик, 63 нафари канадалик, 11 нафари украиналик, 10 нафар швециялик, 4 нафар афғонистонлик, Германия ва Буюк Британиядан эса 3 нафардан фуқаро бўлган.

ТИВ ушбу рейсда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид