Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоминаий АҚШнинг Ироқдаги базаларига берилган зарбани Америкага туширилган тарсаки деб атади
Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хоминаий АҚШнинг Ироқдаги базаларига берилган зарбани Америкага туширилган тарсаки деб атади ва америкаликлар минтақани тезроқ тарк этишлари зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.
"Кечаги воқеа (АҚШ базаларига берилган зарба – таҳр.) – АҚШга туширилган тарсаки. Америка минтақадаги балолар манбаи ҳисобланади. Америкалик барча ҳарбийлар минтақани тезроқ тарк этишлари шарт", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Ироқдаги базаларига берилган зарба "Ал-Қудс" бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг америкаликлар томонидан ўлдирилишига нисбатан берилган тенгма-тенг жавоб эмас.
Хоминаий Вашингтоннинг Ироқдаги мақсади "америкаликларга нефть ҳудудларини назорат қилишга имкон берувчи режимни тузиш ва қўллаб-қувватлаш" бўлганини таъкидлади.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026