Бунёдкор кўчасида BMW ва «Ласетти» тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
2020 йил 9 январь куни соат 23:17да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида BMW ҳамда «Ласетти» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида BMW русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда «Ласетти» русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳодисада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, «Ласетти» ҳайдовчиси Ислом Каримов кўчасига бурилишдан олдин светофордан бир неча ўн метр масофада тўхтаган. Ўз навбатида, катта тезликда келаётган BMW автомобили «Ласетти»га келиб урилган, натижада автомобилларда ёнғин келиб чиққан.
«Ласетти» ҳайдовчиси ва 6 ёшли йўловчи ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қутқарилган. Яна икки йўловчи - 44 ёшли аёл ва 8 ёшли қиз воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
ИИББ хабарида қайд этилишича, BMW автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ жойидан яширинган. Ҳозир ЙТҲ вақтида автомобилни бошқарган ҳайдовчининг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби: BMW автомобили ҳайдовчисининг тезликни ошириши. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилади.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024