Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ишсизлик — ҳар қандай раҳбарни ўйлантирадиган муаммо» — Навоий вилояти ҳокими
Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашуви асосан савол-жавоб тарзида ўтди.
Учрашув давомида кўпроқ ижтимоий масалалар, хусусан, ишсизлик муаммолари тилга олинди.
«Ишсизлик — ҳар қандай раҳбарни ўйлантирадиган муаммолардан бири. Бугунги кунда Навоий вилоятидан 16 минг киши хорижда меҳнат қилишади. Уларга тез орада иш жойлари ярата оламизми? Турмуши учун етарлича ойлик ваъда қила оламизми? Бу саволлар барча раҳбарлар қатори мени ҳам ўйлантиради», дейди вилоят ҳокими.
Шунингдек, Қобил Турсунов яқин келажакда олдини олиш шарт бўлган муаммо ҳақида гапирди.
«Ислоҳотлар ҳозиргидек давом этиб яқин келажакда жуда кўп муаммоларга барҳам беришимиз мумкин. Аммо бир нарсага ҳар доим эътиборли бўлишимиз шарт деб ҳисоблайман — тарбия масаласи. Муаммолар ўткинчи, келажакда мамлакат тақдирини ҳал қилувчи омиллардан бири бу тарбия. Биз ҳар доим тилга оладиган маънавият ҳам бу тарбия билан боғлиқ-ку?
Қайсики жамиятда маънавият ва иқтисод уйғун бўлмаса, ўша жамиятда барқарорлик бўлмайди», дейди Қобил Турсунов.
Мавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
15:21 / 23.02.2026
Rockwool: Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражага яқинлашди
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
22:24 / 28.01.2026