Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон қуйидагиларга:
Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (1957 йил 30 сентябрь, Женева);
1957 йил 30 сентябрдаги Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси а) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (1993 йил 28 октябрь, Женева) қўшилди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026