Спорт муассасаларида 1,1 млрд сўмлик бюджет қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди
2019 йил учун тасдиқланган иш режага мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги муассасалари харажатлар сметаларида режалаштирилган маблағларни қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўғри амалга оширилиши юзасидан камерал назорат ўтказилди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, камерал назоратда 196 та жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муассасалар қамраб олиниб, шундан 159 та (81 фоиз) муассасада бюджет маблағларини қонунга зид равишда сарфлаш ҳолатлари кузатилмади.
Қолган 37 та (19 фоиз) муассасаларда меъёрдан ортиқча штат бирликларини сақлаш ҳамда иш ҳақи, устама, мукофот ва моддий ёрдам пуллари, компенсация ва туғиш нафақаси ҳамда хизмат сафари харажатларини тўловларини ортиқча тўлаш каби 1,1 млрд. сўм миқдоридаги бюджет қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Назорат тадбирлари давомида асоссиз сарфланган маблағлардан 336 млн. сўми бюджетга тикланиб, 22 млн. сўмлик асоссиз харажатларнинг олди олинди.
Шунингдек, аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари бўйича 411 млн. сўмлик 10 та назорат тадбири ҳужжатлари қонуний чоралар кўриш учун прокуратура органларига юборилди ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини бузилишига йўл қўйган 7 та спорт муассасасининг 10 нафар мансабдор шахсига ўрнатилган тартибда маъмурий жарима қўлланилди.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
12:10 / 20.10.2024