Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада ўзбекистонлик талаба ЙТҲга учради
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 8 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси И.Р. кўп сонли жароҳатлар билан оғир аҳволда Варшава шаҳридаги Миллий мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий институти Марказий клиник шифохонасининг интенсив терапия клиник бўлинмасига ётқизилган ва муолажа олмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ЙТҲ бўйича Варшава шаҳрида полиция тергов тадбирларини олиб бормоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, И.Р. университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади.
Элчихона консуллик бўлими вакиллари клиникага бориб, беморнинг ҳолидан хабар олдилар ва ҳамюртимизнинг қариндошларини қидиришмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +48-22-894-62-30 (2)
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026