14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланади.

«Мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар орден ва медаллар билан мукофотлансин», – дейилади 13 январь куни эълон қилинган президент фармонида.

Фармонда турли тузилмаларда ишловчи жами 112 киши санаб ўтилган.

I даражали «Шон-шараф» ордени билан

  • Турдиев Алишер Талибович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари

II даражали «Шон-шараф» ордени билан

  • Бузруков Лутфулла Юсупович – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий округ қўшинлари қўмондони
  • Исмаилов Тимур Камалатдинович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
  • Мажидов Улугбек Абдувохидович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири
  • Рашидов Алишер Абдумажидович – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқарма бошлиғи
  • Тешабоев Мурод Ойхўжаевич – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири

«Дўстлик» ордени билан

  • Бя Юрий Ярославович – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари
  • Захидов Абдурасул Абдусаттарович – «Discover Invest» масъулияти чекланган жамияти директори
  • Земсков Александр Юрьевич – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири
  • Мирвохитов Мирсаид Мирфатух ўғли – «Natural Houses» масъулияти чекланган жамияти директори
  • Миргалиев Асхат Осатович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўқув маркази катта йўриқчи-ўқитувчиси