11:41 / 15.01.2020
3
19663

2019 йилда «чиройли» авторақамларнинг ўртача нархи 4.3 миллион сўм бўлган

Фото: KUN.UZ

2019 йилда 36 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилган.

Бу ҳақида бугун, 15 январ куни Товар-хомашё биржаси АЖда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълумот берилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Таъкидланишича, avtoraqam.uzex.uz веб-сайти орқали сотилган мазкур «чиройли» рақамлар савдосининг умумий суммаси 156.1 миллиард сўмга тенг бўлган. 

Тузилган битта битимнинг ўртача нархи 4.3 миллион сўмни ташкил этган. 

Бунда авторақамларнинг сотуви 2018 йилга нисбатан, сон жиҳатдан 51.1 фоизга, ҳажми бўйича эса 28.3 фоизга ўсгани қайд этилган.

Республика товар-хомашё биржаси Электрон тижоратни ривожлантириш ва харидларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Мансур Тўйчиевнинг қайд этишича, 2019 йилда сотилган энг арзон «чиройли» авторақам - 1 миллион 23 минг 786 сўмга, энг қиммати эса 91 миллион 876 минг сўмга баҳоланган.

Бундан олдин, онлайн аукцион орқали 2 млрд сўмлик авторақамлар сотилгани хабар берилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top