Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қалин туман сабабли 4та «Нексия» «Камаз»га келиб урилди. Бир киши вафот этди
2020 йил 18 январь куни соат 11:00ларда Фарғона вилояти Боғдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Фарғона ҳалқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли, 4Р 112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 289-километрида ҳайдовчи Бувайда туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ю.Н. шу манзилда яшовчи отасига тегишли “Камаз-5511” русумли автомобилини бурилиб олиш жойидан буриб олаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4та “Нексия” русумли транспорт воситалари Ю.Н. бошқарувидаги юк автомобилига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада “Нексия” автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришини инобатга олиб йўлларда ҳушёрлик билан ҳаракат қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:44
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026