Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳеч қандай иш қилмаган одамгина хато қилмайди». Президент сайловлардаги камчиликлар ҳақида гапирди
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
«Сайловларда камчиликлар ҳам бўлди. Масалан, Тошкентда сайловда қатнашганлар кам бўлди. Тўғри биз катта шаҳар, тенденция деймиз. Лекин биз ўзимизни алдаяпмиз.
Сизлар ҳар ойда сайловчилар билан учрашинг, келинглар биз шу тенденцияни йўқ қилайлик. Мана шундай қилсак, келгуси сайловларда аҳвол ўзгаради.
Теодор Рузвельт айтганидай, ҳеч қандай иш қилмаган одамгина хато қилмайди. Аммо бу хато такрорланмаслиги учун қонун, стратегиямизни, қарашларимизни ўзгартиришимиз керак.
Албатта, сайлов жараёнидаги ҳар бир қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ишлади ва ишлаяпти», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:42 / 04.02.2026
Парламентда маҳаллий кенгашлар ваколатларини кучайтириш таклифи кўриб чиқилди
21:07 / 13.01.2026
Болага ота исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилиши мумкин
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025