Тиббиёт соҳасида жуда кўп муаммолар бор – Президент
Айни вақтда, Олий Мажлис биносида бўлиб ўтаётган йиғилишдан хабарингиз бор. Унда иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасига оид муаммолар бўйича ҳам фикрларини айтиб ўтди.
“Тиббиёт соҳамизда жуда катта муаммолар бор. Одамлар тиббиётдан, дориларнинг нархидан норози. Тиббиёт олийгоҳларимиз сифати қониқтирмайди. Ҳозирги кунда 13 минг нафар шифокор етишмайди. Мен уларни кўпайтиришга, биноларни қуришга розиман, лекин талабаларга таълим берадиган домлаларни қаердан топамиз?
Умуман, Қонунчилик Палатасига соғлиқни сақлаш тизимини назорат қилиш ишониб топширилган эди. Афсуски Палатанинг бу борадаги ишлари ҳали биз кутган натижани бермаяпти ва бундай ҳолат мени жиддий ташвишга солмоқда”–, деди президент.
Шунингдек давлат раҳбари онкологик, эндокринологик, юрак қон-томир тизимидаги касалликларни даволаш бўйича ишлари талаб даражасида эмаслиги, энг ачинарлиси, айрим тиббиёт масканларининг ўзи инфекция тарқалиш манбаи бўлиб қолаётганига ҳам тўхталди.