2020-2022 йилларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари этиб белгиланади:

идоравий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, барча таркибий бўлинмаларнинг ҳимояланган маълумотлар узатиш тармоғига уланишини ташкил этиш;

молия-хўжалик фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув жараёнларига ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этиш;

идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари сифатини ошириш ва рўйхатини кенгайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан бевосита алоқасиз ўзаро муносабатларни амалга ошириш шаклларини кенг қўллаш;

ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида масъул ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлигини, муҳим ахборот инфратузилмаси ва рақамли маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш.

Қуйидагилар:

2020-2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати;

2020-2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланади.

Белгиланишича, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари – лойиҳа ижрочилари, рўйхатларга киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлаш ва бошқа ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш учун шахсан жавобгардирлар.

Рўйхатларга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича самарали мониторинг қилиш механизми жорий этилади.

Давлат бошқарув органлари – давлат хизматларини кўрсатиш учун ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш доирасида лойиҳа ижрочилари:

давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этадиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг интеграциясини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ҳамкорликни фақат идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширишни;